Аввалроқ Бош вазирдан тортиб – амалдоргача сайлов жараёнларида иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу жараёнда вилоят ҳокимлари ҳам фаол қатнашмоқда.
Хусусан, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Бухоро шаҳридаги 49-сайлов участкасида белгиланган талаблар асосида ўзи муносиб деб топган номзодга овоз берди.

Шу жумладан, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят сектор раҳбарлари билан биргаликда Фарғона шаҳри Шодиёна маҳалласидаги "Ишга марҳамат" мономарказида ташкил этилган 88-сайлов участкасида овоз берди.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қарши шаҳридаги 4-сайлов участкасига бориб, бир номзодга ўз овозини берди.







