АсосийDunyo

Ҳиротда қуролли тўқнашув

'Ҳиротда қуролли тўқнашув'ning rasmi

Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида Толибон ва қуролли шахслар ўртасидаги отишмада камида 17 нафар инсон, жумладан болалар вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар берди.

Хабарга кўра, ҳалок бўлганлар орасида 7 нафар бола, 3 нафар аёл ва 7 нафар эркак ҳамда Толибон ҳарбийси ҳам бор. Қурбонларнинг ҳаммаси отишмалар вақтида вафот этгани тасдиқланган. Маълумотларга қараганда, икки соатдан кўпроқ давом этган отишмада ҳар хил қуроллардан фойдаланилган. Маҳаллий полиция берган маълумотга кўра, воқеа Ҳиротнинг чодирли кўприги ҳудудида содир бўлган.

Бошқа янгиликлар