Хитойда ўлим жазосини қўллашга сабаб бўлувчи пора миқдори белгиланди

ДУНЁ 18.04.2016, 17:04
Теглар: Жазо
Хитойда ўлим жазосини қўллашга сабаб бўлувчи пора миқдори белгиланди

Хитой халқ олий суди ва халқ олий прокуратураси порахўрларга нисбатан ўлим жазосини қўллаш бўйича қонунга ўзгартириш киритди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда

Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, эндиликда 460 минг АҚШ доллари ва ундан кўпроқ миқдордаги пулни пора сифатида олган ёхуд ўзлаштирган шахсларга нисбатан ўлим жазоси қўлланилади.

Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин ҳукуматга келган 2012 йилдан бошлаб,мамлакатда коррупцияга қарши кураш кенг кўламда амалга оширила бошлади.

Расмий статистика маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь ойида мамлакатда пора олган 5459 нафар мансабдор шахслар жазога тортилган. Ўтган 2015 йилда эса қарийб 50 минг нафар амалдорлар пора олган ва берганлиги учун жазоланган.

Хитой халқ Республикасида бошқа мамлакатларга нисбатан кўпроқ ўлим жазоси қўлланилади. Норасмий маълумотларга кўра, мамлакатда ҳар йили беш мингга яқин киши ўлим жазосига ҳукм қилинади. Ўлим жазоси мамлакат қонунларининг 46 та моддаси бўйича, асосан ноқонуний наркотик савдоси учун қўлланилади.

Шарҳлар

Россияда вакцинадан бош тортган ходимлар жазоланмоқда

16.08.2021, 12:20

Россияда вакцинадан бош тортган ходимлар жазоланмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.Унга кўра, Россиядаги ҳар бешта компаниянинг бири коронавирусга қарши вакцина олишдан бош...
Ноҳақ айбланган навбатдаги фуқаронинг ҳам юзи ёруғ бўлди

05.02.2020, 12:59

ЁХУД ЯНА БИР ҲОЛАТ БЎЙИЧА НОТЎҒРИ ЧИҚАРИЛГАН СУД ҚАРОРИ БЕКОР ҚИЛИНДИЖиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг 2018 йил 7 июндаги ҳукмига кўра, 49 ёшли чилангар...
Жазони ўтаётган аёлларга нисбатан бағрикенглик ўзини оқлайдими?

01.12.2019, 17:53

Яқинда оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Республикаси Олий судида ўтказилган навбатдаги очиқ суд мажлисида жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган 22 нафар аёлнинг назорат тартибида берган...
Миллий гвардия ходимининг қонуний талабини бажармаслик ва бўйсунмаслик учун жазо белгиланди

31.10.2019, 15:49

Шавкат Мирзиёев 29 октябрь куни "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунга имзо...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1