АсосийJamiyat

Қашқадарёда "Nexia" ва "Damas" тўқнашуви натижасида 3 киши воқеа жойида вафот этди (видео)

'Қашқадарёда "Nexia" ва "Damas" тўқнашуви натижасида 3 киши воқеа жойида вафот этди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қамашида даҳшатли авария содир бўлгани акс этган видео тарқалди.  Тасвирда "Дамас" ва "Нексия" автомобиллари тўқнашиб кетганлагини кўришингиз мумкин.  

 

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг маълум қилишича, автоҳалокат жорий йилнинг 17 октябрь куни соат 15:40 ларда Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, Ёртепа қишлоғи ҳудудидан ўтувчи М-39 "Тошкент-Термиз" автомобиль йўлининг 1223-километрида содир бўлган.  1977 йилда туғилган  ҳайдовчи О.Э. "Nexia" русумли автомобилни бошқараётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида 1980 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.Т. бошқарувида бўлган "Damas" русумли автомобили билан тўқнашган.

Натижада, иккала ҳайдовчи ва "Damas" русумли автомобили йўловчиси Д.Э. оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган ҳамда ушбу автомобилда бўлган яна бир йўловчи тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қамаши туман ИИО ФМБ хузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар