2022-2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида фойдаланиладиган умумтаълим фанлари бўйича тест топшириқлари тафсилоти (спецификация) эълон қилинди. Бу ҳақда ДТМ хабар берди.
Тест топшириқлари тафсилоти билан https://dtm.uz/page/tafsilot манзили орқали тегишли фанни танлаган ҳолда танишиш мумкин.
Изоҳ: Тест топшириқлари тафсилотларига апробация натижалари ҳамда ваколатли давлат ташкилотларининг тегишли қарор ва буйруқларига асосан қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.






