АсосийJamiyat

Ўзбекистон Президенти Покистон Бош вазири билан икки томонлама кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

'Ўзбекистон Президенти Покистон Бош вазири билан икки томонлама кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди

Суҳбат аввалида Покистон Ҳукумати раҳбари мамлакатимиз етакчисини сайлов кампанияси муваффақиятли ўтказилгани ва Президент сайловида ишончли ғалабага эришилгани билан самимий қутлаб, дўст Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Ўзбекистон Президенти ва Покистон Бош вазири икки томонлама ҳамкорликда барқарор ривожланиш тенденцияси кузатилаётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Жорий йил июль ойида ўтган Тошкент саммити давомидаги самарали учрашувлар кўп қиррали Ўзбекистон-Покистон муносабатларини аниқ мазмун билан бойитиб, стратегик шериклик даражасига кўтаришга хизмат қилди.

Ўзаро савдо кўрсаткичлари ортаётгани, икки мамлакат етакчи компанияларининг саноат кооперацияси кўлами кенгайиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Инвестиция, банк-молия, транспорт-коммуникация, гуманитар ва бошқа соҳаларда янги лойиҳа ва дастурлар ишлаб чиқилмоқда.

Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди. Ушбу мамлакатда тинчлик ўрнатилишига ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётга эришишга кўмаклашиш мақсадида халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳим экани қайд этилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар