Хабарингиз бор, айни кундарда Белград (Сербия) шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Хусусан, кечаги дастурни -75 кг вазн тоифасидаги Саиджамшид Жафаров ҳамюртлари учун якунлаб берди.
Словакиялик Лукас Фернезага қарши кечган баҳсда амалдаги Осиё чемпиони ўзининг ишончли ҳаракатлари, аниқ ва кучли зарбалари билан рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмаган.
Якунда ҳакамлар ҳам Жафаровнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини кўрсатишган.
Жафаров энди кейинги босқичда япониялик Юито Моривакига қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳасанбой Дўстматов рақибига имкониятни бой бериб қўйгани ҳақида ёзгандик.






