АсосийDunyo

Сицилияда кучли ёғингарчиликлар туфайли икки киши ҳалок бўлди

'Сицилияда кучли ёғингарчиликлар туфайли икки киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Италиянинг Сицилия оролининг шарқий қисмида ёғингарчилик туфайли фавқулодда ҳолат режими жорий этилган. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.

Кучли ёмғир ёғишидан юзага келган сув тошқинлари туфайли камида икки киши ҳалок бўлди. Ёмғир ортидан дўл ҳамда кучли шамол кузатилди ва бу оролдаги маҳаллий аэропортнинг фаолиятини бир муддат тўхтаб қолишига сабаб бўлган. 

Манбада келтирилишича, Катания шаҳрининг тарихий маркази сув остида қолди. Ҳукумат зарурий озиқ-овқат сотадиган дўконлардан бошқа биноларни ёпишга кўрсатма берган. 

Сув тошқинлари туфайли электр узатиш линиялари ишдан чиққан, йўл ва кўприклар зиён кўрган. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар