Президент кластер тизимига тўсиқ бўлаётган муаммоларни санаб ўтди

ЖАМИЯТ 27.10.2021, 18:28
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Президент
Президент кластер тизимига тўсиқ бўлаётган муаммоларни санаб ўтди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида кластер раҳбарлари ва фермерлардан ёзма равишда келиб тушган таклифлар ва энг долзарб 30 дан зиёд муаммо ва масалалар кўриб чиқилиши маълум қилинди.

“Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг йиғилишдан хабар беришича, ушбу тизимдаги муаммоларнинг ечимлари бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. 

Энг асосий муаммо – амалдаги эскича молиялаштириш тартиби, айни пайтда кластер тизимини ривожлантириш бўйича қўйилган талабларга мутлақо жавоб бермаяпти. Айниқса, пахта-тўқимачилик кластерлари, кредит муддатларини узайтириш ва миқдорини кўпайтиришни сўраган. Муаммо шундаки, ҳозирда кластерларга кредит 11 ой муддатга ажратилади. Пахта хом ашёсини етиштириб, уни қайта ишлашга эса, камида 24 ой керак. Ерни экишга тайёрлаш ишлари октябрда бошланса-да, кредит 3-4 ой кечиктирилиб, январь-февраль ойларидан ажратилади.

Бу эскирган тизим, энди тўлиқ ўзгаради”, деди давлат раҳбари.

Бундан буён:

  • кластерларга кредитлар 24 ой муддатга ажратилиб, унинг имтиёзли даври амалдаги 11 ойдан 18 ойгача узайтирилади;
  • Пахта етиштириш учун имтиёзли кредитлар, фақат кластерлар орқали молиялаштирилади;
  • Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан ажратиладиган маблағ, ҳосил етиштиришнинг амалдаги 60 фоизидан 80 фоизигача оширилади;
  • якуний ҳисоб-китоб учун, кластер оладиган кредит фоизининг Марказий банк ставкасидан ошадиган қисмига бюджетдан компенсация ажратилади.

Бу тизимни жорий этишга, бюджетдан 10 триллион сўм йўналтирилади.

Шарҳлар

Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1