“Толибон” ҳаракати Афғонистонда 42 йил ичида биринчи маротаба мамлакат аҳолини сонини ҳисоблаб чиқишни режалаштирган. Бу ҳақда яқинда янги лавозимга тайинланган “Толибон” ҳаракати вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди.
“Йиғилиш ўтказилди. Унда мамлакатдаги иқтисодиёт ва турли инфратузилмавий лойиҳалар муҳокама қилинди. Хусусан, демографик хизмати фаолияти билан боғлиқ масалалар кўрилган ва Афғонистон аҳолисини рўйхатга олишни ўтказишга ҳам қарор қилинган”, - дея хабар қилинмоқда.
Бу жараён қачон амалга оширилиши очиқланмаган.
Шунингдек, мамлакатда гиёҳвандфурушликка қарши кўрилаётган чоралар, диний арбоблар малакасини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш бўйича муҳокама ўтказилган.
Маълумот учун, Афғонистонда аҳолини рўйхатга олиш охирги маротаба 1979 йилда ўтказилган.