Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги ҳолатига кўра ҳокимар фаолиятини баҳолаш орқали тузилган рейтингни эълон қилди.
Рейтинг вилоят, туман ва шаҳарлардаги ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК, KPI) асосида баҳолаш орқали тузилган.
Натижалар агентликнинг argos.uz портали “Рейтинг” саҳифасига жойлаштирилди ва у қуйидаги қисмлардан иборат:
- Натижадорлиги юқори ҳудудлар;
- Кўрсаткичлари энг юқори туман (шаҳар)лар;
- Ҳудудлардаги кўрсаткичлари энг қуйи туман (шаҳар)лар;
- Ҳоким ўринбосарларининг ЭМСК бўйича рейтинги.
Шунингдек, электрон хизматда туман (шаҳар) ҳокимларининг ТОП-20 талик, туман (шаҳар) ҳокимларининг ҚУЙИ-20 талиги ҳам жой олган.









