"Ўзгидромет" эртага – 29 октябрь куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари хабар қилинди.
Унга кўра Тошкент шаҳарида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6° илиқ, кундузи 8-10° илиқ бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2°илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.
САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3° совуқ-2°илиқ бўлади.






