АсосийJamiyat

Тошкент ИИББ жиноят содир этганликда гумонланаётган шахсни топишда фуқаролардан кўмак сўрамоқда

'Тошкент ИИББ жиноят содир этганликда гумонланаётган шахсни топишда фуқаролардан кўмак сўрамоқда'ning rasmi

Тошкент шаҳрида жиноят содир этган шахс қидирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Ахборот хизмати хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, 1989 йилда туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган Шамсиев Аъзамжон Акимович, жиноят содир этганликда гумонланмоқда.

"Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари! Агарда сиз Шамсиев Аъзамжон Акимович ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз ёки унга ўхшаш шахсни кўрсангиз, 102 рақами орқали хабар беришингизни соъраймиз. Амалий ёрдамингиз учун олдиндан миннатдорлик билдирамиз!" -  дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар