1

Келгуси йилдан бошлаб Бухорода ҳар 2 йилда Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ўтказилади

МАДАНИЯТ 28.10.2021, 15:16
Келгуси йилдан бошлаб Бухорода ҳар 2 йилда Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали  ўтказилади

Кўҳна Бухорода 2022 йилдан бошлаб Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ни ҳар 2 йилда бир марта ўтказиш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Бу борада 2021 йил апрелда ушбу фестивалга оид Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони ҳамда 2021 йил октябрида Вазирлар Маҳкамаси қарори имзоланди.

Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали келгуси йилнинг 21-25 май кунларида ўтказилиши режалаштирилган.

Бухорода фестивал доирасида “Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъати тараққиёти” мавзусидаги илмий-амалий конференсия бўлиб ўтади. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида заргарлик  саноатининг хорижий мамлакатлардаги вакиллари, чет эллик инвесторлар ҳамда эксперт ва мутахассислар иштирокидаги ҳар йили ўтказиладиган “Ўзбек заргарлик  ярмаркаси” халқаро кўргазмаси ва замонавий ускуналар, технологиялар ва заргарлик маҳсулотлари сотувида иштирок этиш мумкин бўлади.

Халқаро фестивал давомида турли томошалар, тақдимотлар, кўргазмалар, мусиқали театр консертлари ва кўнгилочар дастурлар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1