Илон Маскга тегишли "Tesla" қиймати 1 триллион долларни ташкил этган дунёдаги энг йирик бешинчи компанияга айланди. Бунга қадар, "Apple", "Microsoft", "Amazon" ва "Alphabet" компаниялари қиймати триллион доллардан ошганди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Қайд этилишича, "Tesla" - бугунги кунда қиммат машина ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади. Бироқ у Ford ва GM каби йиллига кўп машина ишлаб чиқара олмайди.
Таққослаш учун, 2020 йилда "Tesla" 500 минг машинани ишлаб чиқарган.