Жорий йилнинг 25 октябрь куни соат 11:26 ларда Навоий вилояти, Навоий шаҳри, И.Каримов ҳамда Ўзбекистон кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Б.Ҳ. "Lacetti" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда ЙҲХБ маълум қилди.
Натижада, пиёда 1977 йилда туғилган Ф.Р. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходилари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






