АсосийSport

Лазизбек Муллажонов илк жангини муваффақиятли ўтказди

'Лазизбек Муллажонов илк жангини муваффақиятли ўтказди'ning rasmi

Бокс бўйича жаҳон чемпионатининг оғир вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Лазизбек Муллажонов (+92 кг) илк жангини муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда МОҚ маълум қилди.

Эронлик Пуриа Амирига қарши рингга кўтарилган Лазизбек ўзининг кучли ва аниқ зарбалари билан рақибидан устун келди. Шу тариқа ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган ҳамюртимиз бу мусобақада ҳам ғалаба сари дастлабки қадамни ташлади.

Боксчи кейинги босқичда англиялик Делишиус Ориега қарши баҳс олиб боради.

    Бошқа янгиликлар