АсосийJamiyat

"Бюллетенлар сони, овоз берганлар, иштирок этмаганлар..." Сайлов бўйича маълумотлар эълон қилинди

'"Бюллетенлар сони, овоз берганлар, иштирок этмаганлар..." Сайлов бўйича маълумотлар эълон қилинди'ning rasmi

"Ўзбекистон Республикаси бўйича сайловчиларнинг умумий сони – 20 миллион 158 минг 907 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев маълум қилди. 

Шунингдек маълум қилинишича:

Округ сайлов комиссияларига юборилган сайлов бюллетенларининг умумий сони – 20 миллион 259 минг 701 та;  

Сайлов бюллетенларини олган сайловчилар сони – 16 миллион 212 минг 343 нафар;

Фойдаланилмаган ва бузиб қўйилиб, бекор қилинган сайлов бюллетенларининг умумий сони  

– 4 миллион 47 минг 358 тани ташкил этган. 

Овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг умумий сони – 16 миллион 212 минг 343 нафар бўлиб, шундан муддатидан олдин овоз беришда иштирок этганлар 421 минг 176 нафарни ташкил этди. 

    Бошқа янгиликлар