МСКда бўлиб ўтган анжуманда президент сайловида ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони маълум қилинди:
Унга кўра:
▫️"Адолат" СДПдан номзод Баҳром Абдуҳалимовга – 549 минг 766 нафар (3,39 фоиз);
▫️ЎзЛиДеПдан номзод Шавкат Мирзиёевга – 12 млн 988 минг 964 нафар (80,12 фоиз);
▫️Экологик партиядан номзод Нарзулло Обломурадовга – 670 минг 641 нафар (4,14 фоиз);
▫️"Миллий тикланиш" ДПдан номзод Алишер Қодировга – 888 минг 515 нафар (5,48 фоиз);
▫️Халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Ворисовага – 1 млн 75 минг 16 нафар (6,63 фоиз).
Эслатиб ўтамиз, жорий йилги президент сайловларида адбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев – 80,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.






