1

ДХХ Янгийўл туманида қалбаки пул тайёрловчи қашқадарёликларни фош қилди (видео)

ЖИНОЯТ 29.10.2021, 13:07
ДХХ Янгийўл туманида қалбаки пул тайёрловчи қашқадарёликларни фош қилди (видео)

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан Янгийўл шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки пул тайёрлаш билан шуғулланувчи шахслар фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га ДХХ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Хусусан, 1993 йил Қашқадарё вилоятида туғилган фуқаро Янгийўл шаҳридаги яшаш манзилида онаси ҳамда фуқаролик никоҳидаги аёли билан биргаликда қалбаки миллий валюта тайёрлаш билан шуғулланган. 

Ўтказилган тезкор тадбир давомида улардан 19,6 млн. сўм миқдоридаги 196 дона қалбаки 100 минг сўмлик купюра, 2 та компьютер, 2 та рангли принтер, қоғоз кесиш ускунаси ва бошқа ашёвий далиллар расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, уларнинг яшаш хонадонида 1 дона пневматик тўппонча борлиги ҳам аниқланиб, тегишли тартибда олиб қўйилди.

Бундан ташқари, қалбаки валюта сотиб олиш учун келган Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида яшовчи, 1971 ва 1984 йилларда туғилган, муқаддам судланган 2 нафар шахс ҳам ҳибсга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1