Бугун, 29 октябрь куни Тошкент шаҳар суди ва Тошкент шаҳар маъмурий суди томонидан 2021 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериш мақсадида ОАВ вакиллари учун брифинг ташкил қилинди.
Таъкидлаш жоиз Тошкент шаҳар суди томонидан бу каби брифинглар Президентимизнинг 2020 йил 30 июндаги топшириғига мувофиқ тасдиқланган Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли худудга айлантириш бўйича Йўл харитасида белгиланган вазифалар ижроси доирасида судлар фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш мақсадидаҳар ой ўтказиб келинади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов ҳам тўхталиб ўтди.

Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Шуҳрат Аббасов маълум қилишича, 2020 йилнинг 9 ойига нисбатан жорий йил биринчи ярмида ҳал қилув қарори чиқариб кўрилган қуйидаги тоифа ишлар сони кўпайган:
- ишга тиклаш ҳақидаги ишлар 202 тадан 308 тага (+106 та);
- иш ҳақи ундириш ҳақидаги ишлар 278 тадан 292 тага (+14 та);
- никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар 3.809 тадан 5.879 тага (+2070 та);
- болани яшаш жойини ёки бола билан кўришиш тартибини белгилаш ҳақидаги ишлар 264 тадан 526 тага (+262 та);
- уйга киритиш ҳақидаги ишлар 239 тадан 394 тага (+155 та);
- ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузиш ҳақидаги ишлар 528 тадан 967 тага (+439 та);
- мерос билан боғлиқ ишлар 136 тадан 238 тага (+102 та);
- кредит шартномасидан келиб чиқадиган низолар билан боғлиқ ишлар 10.381 тадан 16.808 тага (+6.427 та);
- ижара шартномасидан келиб чиқадиган низолар 82 тадан 845 тага (+763 та) кўпайган.

Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Акбарали Турабовнинг айтишича, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судлари томонидан 2021 йилнинг 9 ойи давомида 6.159 нафар шахсга нисбатан 4.852 та жиноят ишлари кўриб тамомланган. Ўтган йилга нисбатан кўриб тамомланган ишлар сони 1.940 тага (40,0%), жавобгарликка тортилган шахслар сони эса 2.434 нафарга (39,5%) кўпайган.

Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Мақсудбек Саидов эса ҳисобот даврида жами 42 128 та (2020 йилда 17 490 та) даъво ариза ва ариза келиб тушгани, ўтган йилдан 2021 йилга қолдиқ бўлиб ўтган ишлар сони 2 045 тани ташкил этиши, шундан 34 290 таси иш юритишга қабул қилиниб, ҳисобот даврининг охирига қадар 31 888 таси (2020 йилда 13 360 та) кўриб чиқилгани, кўриб чиқилган ишларнинг 25 979 таси бўйича даъво талби қаноатлантирилган, 4 268 таси бўйича даъво талабини қаноатлантириш рад этилган, 904 таси бўйича иш юритиш тугатилган, 737 та даъво аризаси (ариза) кўрмасдан қолдирилганини маълум қилди.
— Кўрилган ишлар сони ўтган йилга нисбатан 18 528 тага ёки 138,7 фоизга кўпайган. Суд мажлисларининг тарбиявий ва профилактик аҳамиятини ошириш, томонларга суд процессида қатнашиб, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишлари учун қулайлик яратиш мақсадида, кўрилган 31 888 та ишларнинг 14 097 таси ёки 44,2 фоизи сайёр суд мажлисларида ҳал этилган. Ҳал этилган ишлар бўйича даъвогар (аризачи)лар фойдасига 3 401,9 млрд.сўм ҳамда республика бюджетига 108,8 млрд. сўм давлат божи ундириш тўғрисида суд ҳужжатлари қабул қилинаган. Тарафлар томонидан ишни судда кўриш учун ихтиёрий тўланган давлат божи суммаси 24,5 млрд. сўмни ташкил этган, - дейди Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари Мақсудбек Саидов.
Шунингдек, брифингда Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва Тошкент туманлараро иқтисодий судларга олдинги йилдан жами 9 та мурожаат қолиқ бўлиб ўтган ва ҳисобот даврида жами 457 та (шундан 173 таси судлов ҳайъатига, 284 таси туманлараро иқтисодий судга) ёзма мурожаатлар келиб тушгани ҳам қайд этилди. Шундан 452 та (171 таси судлов ҳайъати, 281 таси туманлараро иқтисодий суди томонидан) мурожаатлар тўлиқ ўрганилиб, муаллифларга батафсил жавоб хатлари берилган.
Ҳисобот даврида келиб тушган ёзма мурожаатларнинг 406 таси 88,8 фоизи Ўзбекистон Республикасининг Президент Халқ қабулхонаси, почтаси, виртуал қабулхонаси ва ишонч телефони орқали ҳамда 51 таси ёки 11,2 фоизи бевосита тегишли судлар номига йўлланган.
Судларда иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 га қадар суд биносида раисларнинг шахсий қабули ташкил этилган бўлиб, ҳисобот даврида Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси томонидан 85 нафар (27 та сайёр), Тошкент туманлараро иқтисодий суди раиси томонидан
98 нафар жисмоний ҳамда юридик шахс вакиллари қабул қилиниб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедовнинг таъкидлашича, 2021 йилнинг 9 ойи давомида қуйидаги маъмурий органлар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, билан боғлиқ ишлар нисбатан кўпроқ кўрилган:
- Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, уларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 443 та иш кўрилган. Шундан, 406 таси қаноатлантирилган, 19 таси рад қилинган, 10 таси кўрмасдан қолдирилган, 8 таси иш юритишдан тугатилган;
- Давлат солиқ органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, уларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 353 та иш кўрилган. Шундан, 209 таси қаноатлантирилган, 78 таси рад қилинган, 56 таси иш юритишдан тугатилган, 10 таси кўрмасдан қолдирилган. (ДСИ билан 2 марта учрашув ўтказилди, НДС масаласи);
- Ҳокимият мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш
ва ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 345 та иш кўрилган. Шундан,
138 таси қаноатлантирилган, 148 таси рад қилинган, 25 таси кўрмасдан қолдирилган,
34 таси иш юритишдан тугатилган (Ер участкаларини олиб қўйиш, компенсация); - Мажбурий ижро бюроси марказий ва ҳудудий идоралари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, улар томонидан чиқарилган қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ 149 та иш кўрилган бўлиб, шундан 40 таси қаноатлантирилган, 61 таси рад этилган, 34 таси иш юритишдан тугатилган, 14 таси эса кўрмасдан қолдирилган;
- Адлия органлари (интеллектуал мулк агентлиги, нотариус, ФҲДЁ, давлат хизматлари агентлиги ва б.) мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш, уларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 65 та иш кўрилган. Шундан,
36 таси қаноатлантирилган, 22 таси рад қилинган, 4 иш юритишдан тугатилган, 3 таси кўрмасдан қолдирилган.







