1

“Ўзбекистон – Россия музейлар «Road-show»си ўтказилади

МАДАНИЯТ 29.10.2021, 19:07
“Ўзбекистон – Россия музейлар «Road-show»си ўтказилади

30 октябр куни Ўзбекистон бадиий академиясида “Ўзбекистон – Россия музейлар “Road-show"си бўлиб ўтади

Россия Федерациясининг Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилаётган мазкур кенг қамровли тадбирда ҳар икки давлатдан 100га яқин музей вакиллари иштирок этади.

“Ўзбекистон – Россия музейлар «Road-show»си  дастури Кино музейи мултимедиа кўргазмасининг очилиши билан бошланади.

Ўзбекистон ва Россия давлатлари ўртасида ўрнатилган дипломатик алоқаларнинг 30 йиллигини кенг нишонлаш арафасида ташкил этилаётган ушбу тадбир томонларнинг маданий ҳамкорлигини яна-да мустаҳкамлаш ва соҳадаги ўзаро тарғибот ишларини кенгайтириш, жумладан, музейлар ўртасидаги қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш орқали ушбу йўналиш истиқболларини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ўтказилмоқда.

Шунингдек, очилиш маросимида Россия Федерациясининг етакчи музейлари бўлган “Третяков давлат галереяси”, “А.С.Пушкин номидаги давлат тасвирий санъат музейи”, “Давлат марказий кино музейи”, “Россия этнография музейи”, “Шарқ давлат музейи”, ““Прохоровское поле” музей-қўриқхонаси”, “Ғалаба музейи”, “Ленинград мудофаа ва қамал давлат мемориал музейи”, “Россия давлат музейи” томонидан ўз фаолият йўналишлари ҳақида фото ва видео материаллар асосида тайёрланган тақдимотлар намойиш этилади.

Тадбир давомида Ўзбекистоннинг етакчи музей ҳамда музей-қўриқхоналари вакиллари ҳам иштирок этади.

 “Ўзбекистон – Россия музейлар «Road-show» си доирасида ташкил этилган “Музей брендларини тарғиб қилишнинг замонавий воситалари ва технологиялари” мавзусига бағишланган давра суҳбатида келгуси ҳамкорлик режалари ҳамда қўшма лойиҳалар ҳақида ўзаро фикр алмашишади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1