АсосийSiyosat

Шавкат Мирзиёев Туркия халқи ва Президентига табрик йўллади

'Шавкат Мирзиёев Туркия халқи ва Президентига табрик йўллади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг миллий байрами – Республика эълон қилинган кун муносабати билан Президент Режеп Таййип Эрдоғанга табрик йўллади.

“Туркия Республикаси Сиз, Жаноби Олийларининг раҳнамолигида барча соҳаларда улкан ютуқларга эришиб, халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаётгани ҳамда катта обрў ва эътиборга эга қудратли мамлакатга айланаётгани қардош халқ сифатида бизни ғоятда қувонтиради.

Ҳеч шубҳасиз, муштарак мақсадларимиз ва биродар халқларимизнинг умумий равнақи йўлидаги қатъий саъй-ҳаракатларимиз орқали кўпқиррали ва узоқ муддатли муносабатларимизни истиқболда биз истаган ва салоҳиятларимизга мос бўлган янада юқори даражага олиб чиқишга қодирмиз”, дейилади жумладан давлатимиз раҳбарининг мактубида.

Президентимиз Туркия етакчиси ва оила аъзоларига сиҳат-саломатлик, янги зафарлар, дўст турк халқига эса фаровонлик ва доимий тараққиёт тилаган.

    Бошқа янгиликлар