АсосийJamiyat

Тошкентнинг бир неча нуқталарида психотроп моддалар олиб юрган шахслар аниқланди

'Тошкентнинг бир неча нуқталарида психотроп моддалар олиб юрган шахслар аниқланди'ning rasmi

Кеча, 28 октябрь куни соат 01:45 ларда, Юнусобод туманида жойлашган “Уч Қаҳрамон” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари гиёҳванд моддалар билан боғлиқ ҳолатни аниқлашган.

 У.Содиқов, А.Усмонов ва Х.Халиловлар томонидан Тошкент вилояти ҳудудидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб ҳолис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар давомида ушбу автомобиль йўловчиси, 1996 йилда туғилган Х.М.нинг чўнтагидан 4 дона “Регапен” номли психотроп дори таблеткалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Х.М. ва аниқланган моддалар Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 27 октябрь куни соат 15:30 ларда, Юнусобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари О.Акобиров ва Ф.Ахроловлар томонидан, Амир Темур кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган Н.Ж.нинг маълумотлари планшет ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Н.Ж. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан айбланиб, 2021 йил 5 апрель кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Н.Ж. Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

    Бошқа янгиликлар