АсосийJamiyat

Юлдуз Усмонова судда ютқазди. У 185 миллион жарима тўлайди

'Юлдуз Усмонова судда ютқазди. У 185 миллион  жарима тўлайди'ning rasmi

20 сентябрь куни Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига даъвогар Й.Рўзиев жавобгар Ю.Усмановага нисбатан “Хаста бўлма” қўшиғининг шеър муаллифи сифатида муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш, муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлиги учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Мазкур даъво ариза бўйича фуқаролик иши қўзғатилиб, суд мажлиси 2021 йил 13 октябрга тайинланган. 13 октябрь куни суд мажлисига даъвогар келган, жавобгар келмаганлиги сабабли, суд мажлиси 2021 йил 22 октябрга қолдирилган.

2021 йил 22 октябр куни суд мажлисига тарафлар ва учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги вакили келган, суд мажлисида кўрсатмалар олинган. Жавобгар вакили уларга низони тинч йўл билан ҳал қилиш учун муддат беришни сўраганлиги ва даъвогар томони норози бўлмаганлиги сабабли суд мажлиси 2021 йил 29 октябрга қолдирилган. Бугун тарафлар суд мажлисига келган.  

Шунингдек, ОАВ вакиллари суд мажлисида уларнинг иштирокига руҳсат бериш илтимосномаси билан оғзаки мурожаат қилишган. Ушбу масала дастлаб суд мажлисида муҳокама қилинганлиги маълум қилиниб, очиқ суд мажлиси бўлганлиги сабабли ишда тингловчи сифатида иштирок этиш ва суднинг руҳсатисиз ёзув амалга оширилганлиги кейинчалик аниқланса тегишли органга хабарнома юборилиши тушунтирилган.

Бугун, 29 октябрь куни қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, Ю.Усмановадан даъвогар Й.Рўзиевга 50.000.000 сўм маънавий зарар учун компенсация, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробар миқдорида етказилган зарар ҳисобига товон пули ундириш белгиланган.

    Бошқа янгиликлар