Sky News агентлиги хабар беришича, Британияда йириклиги жиҳатидан еттинчи ўринда турувчи Bulb энергетика компанияси банкрот бўлиши арафасида.
Қайд этилишича, ҳукумат муаммодан хабардор ва муаммони ҳал қилиш учун фавқулодда ҳаракатлар режасини жадаллаштиришга ҳаракат қилмоқда. Аммо вазирлар ҳам, Ofgem энергия регулятори ҳам 1,7 миллион кишига хизмат кўрсатувчи Bulb банкрот бўлиши яқин.
Компанияни қутқариб қолиш эҳтимоли бор, аммо молиявий ёрдамсиз ноябрда ҳам ушбу вазиятдан чиқиб кетиш қийин.
Маълумот учун, Буюк Британияда 13та энергетика компанияси банкрот бўлган.