АсосийJamiyat

Энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг 200 нафари Президент грантига даъвогар бўладими? ДТМ тушунтириш берди

'Энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг 200 нафари Президент грантига даъвогар бўладими? ДТМ тушунтириш берди'ning rasmi

Президент гранти жорий этиш ҳақидаги қарорда давлат ОТМлари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, таълим соҳалари кесимида, энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг 200 нафари Президент грантига даъвогар бўлади дейилган.

Шу қарорда яна битта банд бор: Президент гранти учун ажратилган квотанинг таълим соҳалари бўйича тақсимоти ҳар йили Давлат қабул комиссияси томонидан тасдиқланади.

Яъни 200 та квота таълим соҳаларига бўлиб юборилади. Агар бундай қилинмаса, 200 та квотанинг деярли ҳаммаси ҳуқуқ, тиббиёт, иқтисод каби соҳаларга насиб қилади ва айрим соҳаларда биттаям Президент гранти оладиган талаба бўлмайди.

Шу сабабли, Давлат қабул комиссиясининг қарори билан 25 та таълим соҳасининг ҳар бирига тенг 8 тадан квота ажратилган.

Лекин жорий йилда Президент гранти олган талабалар сони жами 257 нафарни ташкил этган. Нимага? Чунки қоида бўйича саккизинчи ўринда турган абитуриент билан бир хил балл тўплаган барча абитуриентларга Президент гранти берилади. Масалан, ҳуқуқ соҳасида 26 нафар абитуриент 189 балл тўплаган. Уларнинг ичидан фақат 8 тасини танлаб олишнинг иложи йўқ. Шу сабабли 26 нафарнинг барчасига Президент гранти берилган.

    Бошқа янгиликлар