1

Ўзбек мультфильми халқаро фестивалда иштирок этмоқда

МАДАНИЯТ 30.10.2021, 13:25
Ўзбек мультфильми халқаро фестивалда иштирок этмоқда

Ҳар йили 28 октябрь "Халқаро анимация куни" (International Animation Day) сифатида нишонланади.  Илк бор 1892 йилда франциялик таниқли рассом Эмиль Рейно мультфильмга хос бўлган тасвир ишларини эълон қилган. Даврлар мобайнида бу йўналиш ривожлана бошлади.

Эслатиб ўтамиз, 2002 йилда “Халқаро анимацион кино ассоциацияси” (The International Animated Film Association) ва ASIFA (The International Animated Film Society) Эмиль Рейно ижодининг 110 йиллиги муносабати билан ушбу сана “Халқаро анимация куни” сифатида нишонланади.

Қозоғистон Республикаси Туркистон шаҳрида анимацион кино байрами муносабати билан 2019 йилдан буён “Amen” халқаро анимацион фильмлар фестивали ўтказилиб келинмоқда. Унда анимация соҳасида ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, янги инновацион технологиялар ва замонавий дастурлар асосида ишлаб чиқарилаётган анимацион асарлар баҳоланади.

Бу йил ушбу фестивалда Ўзбекистон номидан Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган “Ғилдиракли уй” (“Дом на колесах”) мультфильми иштирок этмоқда. Сценарий муаллифи Дмитрий Власов, режиссёр Азиз Муҳаммедов, композитор Жамшид Изамов.

Маълумот учун, 2020 йилда мазкур фестивалда Дмитрий Власовнинг “Ҳаёт дарёси” (“Поток”) анимацион фильми “Энг яхши постановкачи рассом” номинацияси бўйича ғолиб бўлган эди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1