Компания ахборот хизматининг маълум қилишича, компания автомобилни етказиб бериш бўйича илгари тузилган шартноманинг 1.2 бандига мос равишда шартномага 3.1.1 бандни киритишга мажбур.
Бошқача айтганда, UzAuto Motors боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли, яримўътказгичлардан (микрочиплардан) тайёрланган бутловчи қисмларнинг глобал тақчиллиги сабабли, компания 3.1.1 бандини қўллашга ҳамда 3.1 бандда кўрсатилган Чевролет Лаcетти ҳамда Лабо автомобилларининг кутилаётган етказиб бериш муддатини 2 ойга узайтиришга мажбур.
UzAuto Motors ушбу экстремал чора истеъмолчилар томонидан тўгри тушунилиб қабул қилинишига умид қилмоқда.






