АсосийSport

Самарқандда аёллар ўртасида камондан отиш бўйича халқаро мусобақа ўтказилди

'Самарқандда аёллар ўртасида камондан отиш бўйича халқаро мусобақа ўтказилди'ning rasmi

Самарқанд шаҳрида аёллар ўртасида камондан отиш бўйича илк бор халқаро “Тўмарис кубоги” мусобақаси ўтказилди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.

27-октябр куни “Динамо” спорт мажмуасида стар олган мусобақаларда юртимизнинг энг кучли камончиларидан ташқари Грузия, Украина, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларидан жами 50 нафарга яқин моҳир мерганлар иштирок этишди.

Бугун халқаро турнирининг якуний финал босқичи бўлиб ўтди. Унда спортчилар икки йўналишда яъни олимпик раунди ва жамоавий беллашувлар бўйича совриндорлар номига аниқлик киритиб олишди.

Олимпик раунди бўйича:

1 ўрин – Будаева Виктория (Россия);

2 ўрин – Родионова Полина (Украина);

3 ўрин – Харитонова Виктория (Россия)га насиб этди.

Жамоавий беллашувларда:  

1 ўрин – Россия терма жамоаси (Будаева Виктория, Харитонова Виктория, Сиренова Соелма);

2 ўрин – Ўзбекистон терма жамоаси (Абдусатторова Зиёдахон, Нурманова Мунира, Юнусова Камола);

3 ўрин – Аралаш спортчилар терма жамоаси (Жибек Канатбек кизи (Киргиғистон), Путкарадзе Тсико (Грузия), Родионова Полина (Украина) га насиб этди.

    Бошқа янгиликлар