28-30 октябр кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида 19-Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълумот берди.
Катталар ўртасида ўтказилган ушбу мусобақада 38та давлатдан 250 нафарга яқин полвон ғолиблик учун кураш олиб боришди. Қувонарлиси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигидаги 18 нафар терма жамоамиз аъзолари мазкур жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиб, белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 4та олтин, 3та кумуш ва 10та бронза медалини қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни банд этишди.
Ғолиб спортчиларимиз бугун эрта тонгда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида тантанали кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси мутасаддилари, “Адолат” СДП вакиллари, спортчиларнинг ота-оналари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Қуйида Жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз билан танишинг:
Классик йўналишда
Олтин медал
- -68 кг: Ойбек Султонбоев (Андижон),
- -90 кг: Шоҳжахон Ортиқов (Сирдарё),
Кумуш медал
- -75 кг: Нусратулло Султонбоев (Андижон),
Бронза медал
- -62 кг: Жаҳонгир Ҳайитов (Наманган),
- -100 кг: Нозимжон Иброҳимжонов (Фарғона),
Эркин йўналиш
- Олтин медал
- -66 кг: Мафтунабону Маҳмудова (Андижон),
- -100 кг: Нодирбек Аҳаджонов (Тошкент ш.),
Кумуш медал
- -57 кг: Ҳусанбой Носиров (Андижон),
- -90 кг: Жасурбек Исроилов (Андижон),
Бронза медал
- -62 кг: Достонбек Обиджонов (Наманган),
- -68 кг: Муроджон Ҳамидов (Наманган),
- -75 кг: Оғабек Аматбоев (Хоразм),
- -82 кг: Ҳусниддин Рўзиев (Андижон),
- +100 кг: Аъзамжон Анваржонов (Андижон),
- -52 кг: Мухлисахон Сотволдиева (Фарғона),
- -57 кг: Манзураой Мўйдинова (Фарғона),
- -76 кг: Зиёдахон Эргашева (Фарғона).






