Молдова ҳукумати ва Россиянинг “Газпром” компанияси газ етказиб бериш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Қайд этилишича, келишув беш йилга мўжалланган, бу вақт давомида "Газпром" Молдовага газ етказиб беради.
Шартнома шартлари маълум қилинмаяпти.
Аввалроқ Молдова ҳукумати Украинанинг “Нафтогаз” компанияси билан 1,5 миллион куб метр газ сотиб олиш бўйича шартнома имзолагани борасида маълумотлар берилганди.