АсосийJamiyat

Ҳозирги кунда бир ойлик ўртача пенсия миқдори қанча?

'Ҳозирги кунда бир ойлик ўртача пенсия миқдори қанча?'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991-2021 йиллардаги Фармонларига асосан пенсияларнинг миқдори 67 маротаба оширилди. Бу ҳақда пенсия жамғармаси хабар берди.

Пенсия жамғармаси тизимида ҳисобга олинган пенсия олувчиларнинг 2016 йил 1 январ ҳолатига республика бўйича бир ойлик ўртача пенсия миқдори 421 629 сўм бўлган бўлса, 2021 йил  сентябр ойида 924 780 сўмга етди ёки ўтган даврда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига асосан пенсиялар миқдори 2,2 бараварга оширилди.

Шундан, 2021 йил сентябр ойида бир ойлик ўртача пенсия миқдори Тошкент шаҳрида 1 250 992 сўмга, Навоий вилоятида 1 176 323 сўмга, Тошкент вилоятда 1 012 617 сўмга, Бухоро вилоятида 941 411 сўмга, Сирдарё вилоятида 936 392 сўмга, Қорақалпоғистон Республикасида 918 930 сўмга, Самарқанд вилоятида 902 172 сўмга, Қашқадарё вилоятида 876 728 сўмга, Хоразм вилоятида 870 800 сўмга, Сурхондарё вилоятида 850 685 сўмга, Жиззах вилоятида 848 930 сўмга, Фарғона вилоятида 836 856 сўмга, Наманган вилоятида 802 125 сўмга ва Андижон вилоятида 801 640 сўмга етди.

2021 йил 1 октябр ҳолатига республика бўйича пенсия олувчиларнинг умумий сони 3 548 093 нафарни ташкил қилиб умумий аҳоли сонидаги улуши 10,2 фоизни ташкил қилган ҳолда 1991 йил 1 январ ҳолатига нисбатан 1 389 098 нафарга ёки 64,3%га кўпайган.

Шундан, пенсия олувчиларнинг умумий сони Фарғона вилоятида 462 204 нафарни, Самарқанд вилоятида 424 501 нафарни, Андижон вилоятида 374 219 нафарни, Тошкент вилоятда 370 149 нафарни, Тошкент шаҳрида 354 577 нафарни, Қашқадарё вилоятида 354 344 нафарни, Наманган вилоятида 315 113 нафарни, Сурхондарё вилоятида 275 980 нафарни, Бухоро вилоятида 241 975 нафарни, Хоразм вилоятида 219 107 нафарни, Қорақалпоғистон Республикасида 217 127 нафарни, Жиззах вилоятида 138 559 нафарни, Навоий вилоятида 131 965 нафарни ва Сирдарё вилоятида 103 140 нафарни ташкил қилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар