АсосийJamiyat

Хоразмда бир нечта фуқаролар хонадонидан гиёҳванд моддалар топилди

'Хоразмда бир нечта фуқаролар хонадонидан гиёҳванд моддалар топилди'ning rasmi

Хоразм вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир жараёнида жуда кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситалари ғайриқонуний айланишининг олди олинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар беришича, Урганч шаҳрида яшовчи,  1996 йилда туғилган, И.К. 2021 йил 4 октябр куни Урганч шаҳрининг Ал-Хоразмий кўчасида вазни 9,88 грамм кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда 3 000 000 сўмга сотиб ўтказган пайтида ушланган. Шундан кейин гумондорларнинг яшаш жойида ўтказилган тинтув жараёнида келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб қўйилган яна 200 грамм гиёҳвандлик воситаси топилди. Гиёҳфурушлар ушбу “заҳри қотил”ни ширинлик қоғозига қадоқлаб олиб келишганлиги маълум бўлди.  

Шунингдек, Хоразм вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан жорий йил 26 октябр куни ўтказилган тадбир натижасида, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ яна бир жиноят фош этилди. Урганч туманида яшаб келаётган, 1973 йилда туғилган, Ғ.М. Урганч шахар Марказий дехкон бозори ҳудудида “опий” гиёҳвандлик воситасини 2 000 000 сўмга сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинди.  Шундан кейин унинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида бир бўлак қадоқланган ҳолдаги “опий” гиёҳвандлик воситасини келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб қўйганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

Юқоридаги холатлар юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар