АсосийJamiyat

Бугун баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин - "Ўзгидромет"

'Бугун баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин - "Ўзгидромет"'ning rasmi

"Ўзгидромет" бугун 31-октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга асосан, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

 Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-17° илиқ атрофида бўлади. 

Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 14-16° илиқ бўлади. 

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгаиб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар