АсосийJamiyat

Яна 320 нафарга яқин кишида коронавирус аниқланди — ССВ

'Яна 320 нафарга яқин кишида коронавирус аниқланди — ССВ'ning rasmi

2021 йил 30 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 185963 (+316) нафарни ташкил этмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,  
  • 18 нафари Андижон вилоятида,
  • 12 нафари Бухоро вилоятида,
  • 10 нафари Жиззах вилоятида,
  • 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 21 нафари Наманган вилоятида,
  • 21 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 11 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 24 нафари Фарғона вилоятида,
  • 16 нафари Хоразм вилоятида,
  • 68 нафари Тошкент вилоятида,
  • 103 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1323 нафарни ташкил қилган.

Шу билан бирга пневмония билан касалланган жами беморлар сони 27638 нафарни ташкил қилмоқда. Кеча уларнинг 2 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 26132 нафарга етган.

    Бошқа янгиликлар