1

Ўзбек мультфильмлари халқаро фестивалда мукофотланди

МАДАНИЯТ 31.10.2021, 13:41
Ўзбек мультфильмлари халқаро фестивалда мукофотланди

29 октябрь “Халқаро анимация куни” муносабати билан Қозоғистон Республикаси Туркистон шаҳрида 29-30 октябрь кунлари “AMEN-2021” ( International Animation Film Festival) анъанавий халқаро анимацион фильмлар фестивали бўлиб ўтди. Кинематография агентлигининг  қайд этишича, унда 49 та давлат иштирок этган ва улар орасида Ўзбекистон ҳам бўлган.  

Маълумотга кўра, мазкур фестивалда режиссёр Азиз  Муҳаммедовнинг “Ғилдиракли уй” анимацияси фестивалнинг “Гран при” бош соврини билан, “Сеҳрли танбур” анимацияси “Энг яхши бадиий ечим” номинацияси бўйича мукофотга лойиқ топилган.

Эслатиб ўтамиз, фестиваль 2019 йилдан буён ўтказилади. Унда анимацион фильмлар намойишлари билан бирга, давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари ва ижодий танловлар бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1