"Назарбоев" мактабида йигитлар дарсга юбкада келишди. Нега?

ДУНЁ 31.10.2021, 14:47
"Назарбоев" мактабида йигитлар дарсга юбкада келишди. Нега?

Олмаотадаги нуфузли Назарбоев интеллектуал мактабининг (НИМ) ўғил болалари маъмуриятнинг кийим-кечакка бўлган муносабатига норозилик билдириш учун юбкаларда дарсларга келди. Бу ҳақда Informburo.kz нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, 27 октябрь куни ушбу мактабнинг 8-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилган. Бунга сабаб, бола  Гарри Поттер китобларига бағишланган мактаб балига юбкада келган. Унга киришга рухсат берилмаган ва мактаб психологига юборилган.

Бола психолог билан суҳбатдан сўнг деразадан сакраб ўз жонига қасд қилган.

Аммо мактабнинг матбуот хизмати вакили Жанар Адамбаева бу ҳеч қандай зиёфат эмас, балки уларда доимий равишда ўтказилиб туриладиган тадбир эканлигини, ўша куни ўқувчи ҳеч қандай юбкада бўлмаганини таъкидлайди.

Бироқ, ўқувчилар бунинг аксини айтади. Улар марҳум ўқувчи ҳақиқатан ҳам мактабга юбкада келганини ва айнан шу сабабли катталар ҳужумига учраганини билдиради.

"Мактабда кузги бал уюштирилди, мавзу Гарри Поттер эди. Ўша бола юбка кийиб олган. Буни кўриб, синф раҳбарининг жаҳли чиқиб, унга таъна қилган, психологга олиб бориб, этагини ечишга, кийимини алмаштиришга мажбур қилган. Синфдошлари бунга билдирмоқчи бўлганларида, синф раҳбари  қоидани бузганлик учун интизомий далолатнома ёзиб қўйишини айтиб қўрқитган",-дейди мактаб битирувчиси ва ўсмирнинг дўсти Дариға Джанабаева Информбуро.кз нашрига.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1