Италиянинг “Наполи” клуби Марадон кубогида иштирок этишдан бош тортди. Бу ҳақда Football Italia хабар берди.
Қайд этилишича, “Наполи” турнирдан иштирок этиш учун ташкилотчилардан 5 миллион евро сўраган. Бироқ ташкилотчилар бунга рад жавобини берган.
Ташкилот турнирда иштирок этишга розилик берган “Барселона” ва “Бока Хуниорс”нинг ҳар бирига 1 миллион евродан беради.
Шунингдек, “Наполи” молиявий келишув бўлмагани туфайли турнирда иштирок этишни рад қилган. Турнир Саудия Арабистонида ўтказилади.