АсосийSport

UFC 267 турнирининг қўшимча мукофот соҳиблари маълум бўлди

'UFC 267 турнирининг  қўшимча мукофот соҳиблари маълум бўлди'ning rasmi

30 октябрь куни Абу-Даби шаҳрида UFC навбатдаги турнири бўлиб ўтди. 

Ташкилотчилар мазкур турнирнинг энг яхши жангчилари учун аталган бонусларни кимларга топширганини маълум қилди. Аниқланишича, Петр Ян, Кори Седхаген, Гловер Тейшейра ва Хамзат Чимаевлар кафолатланган гонарардан ташқари қўшимча 50 минг доллар мукофот пулига ҳам сазовор бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур турнирда Хамзат Чимаев навбатдаги ғалабасига эришган бўлса, Петр Яна вақтинчалик чемпион номига сазовор бўлди. Бразилиялик 42 ёшли Гловер Тейшейра эса яримоғир вазн тоифасининг янги чемпионига айланди. 

Бошқа янгиликлар