Афғонистоннинг Нангаҳор вилоятида мусиқа тинглаётган тўй меҳмонларига қаратага ҳужум уюштирган. Бу ҳақда Vesti хабар берди.
Қайд этилишича, ўзини “Толибон” ҳаракати вакили сифатида таништирган номаълум қуролланган жангарилар тўй маросимиларга қарата ўқ узган
Мамлакат собиқ вице-президенти Амруллоҳ Солиҳнинг маълум қилишича, отишма вақтида 13 киши ҳалок бўлган.
Маълумот учун, “Толибон” ҳаракати Афғонистонда тўйларда жонли мусиқани тақиқлаган эди. Бундан ташқари, аёллар ва эркаклар байрамларни алоҳида залларда нишонлаши шарт деб белгилаганди.