АсосийSport

Давлат Бобонов дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди

'Давлат Бобонов дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди'ning rasmi

Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан хушхабар давом этмоқда.

 Давлат Бобонов делегация ҳисобига навбатдаги олтин медални тақдим қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича,  -90 кг вазн тоифасидаги беллашувларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бобонов ҳал қилувчи финал баҳсида бразилиялик Годой Де Мачедони мағлубиятга учратган.

 Маълумот учун, Давлат Бобонов финалга қадар Австрия, Россия ва Словакия дзюдочиларидан устун келган эди. 

Шунингдек, бугунги беллашувлар давомида Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) ҳам чемпионлик учун татамига чиқса, Бекмурод Олтибоев ва Шоҳруҳ Бахтиёров (иккаласи ҳам +100 кг) бронза медаллари учун Финляндия ва Словакия вакилларига қарши кураш олиб боришади. 

Эслатиб ўтамиз, кечаги беллашувлар якунида Дилшод Баратов (-60 кг) ва Диёра Келдиёрова (-52 кг) ҳам олтин медални қўлга киритишган эди.

    Бошқа янгиликлар