АсосийСИËСАТ

Ўзбекистон Президенти Сербия Президенти билан учрашув ўтказди

Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Президенти Александр Вучич билан учрашув ўтказди.

'Ўзбекистон Президенти Сербия Президенти билан учрашув ўтказди'ning rasmi

Учрашувда икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Асосий эътибор товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, машинасозлик, қайта ишлаш, кимё ва электротехника саноати, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ҳамда туризм соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилди.

Шунингдек, гуманитар алоқаларни ривожлантириш доирасида ректорлар форуми, кино ва маданият кунларини ўзаро ўтказиш таклифлари илгари сурилди.

Етакчилар халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак олий даражали учрашувлар режасини кўриб чиқдилар.

    Бошқа янгиликлар