АсосийJamiyat

27 йил ишлаб, нафақага чиқа олмаган кекса онахоннинг муаммоси Адлия бўлими кўмагида ҳал этилди

'27 йил ишлаб, нафақага чиқа олмаган кекса онахоннинг муаммоси Адлия бўлими кўмагида ҳал этилди'ning rasmi

Янги Марғилон шаҳарчасида истиқомат қилувчи Зулфияхон опа Каримовани болалигидан Зулхуморхон деб чақирганлар. Кўплар уни ҳозир ҳам Зулхумор деб билади.

 Улар 27 йилдан кўпроқ турли корхона ва ташкилотларда фаолият олиб борган. Барча ишлаган иш жойида уни Зулхуморхон деб рўйхатга киритишган. Шу сабабли онахоннинг нафақага чиқиши арафасида муаммога юзага келади. 

Бир нечта корхоналарга борган Зулфия опа ҳеч биридан ечим топмайди. Турмуш ўртоғи билан телеэкран орқали ҳудди шу каби муаммо Адлия бўлими ходимлари томонидан ҳал этилганини кўриб қоладилар. Ҳужжатлардаги исм билан Паспортдаги исм икки хил бўлиб қолган. Адлия бўлими муаммони ҳал этиш учун фуқаролик ишлари бўйича Марғилон  судига даъво ариза билан мурожаат қилади. Зулфия опа ҳам эндиликда нафақа олиши мумкин.

                             Аҳрор Зиё, Фарғонадан махсус

    Бошқа янгиликлар