АсосийЖАМИЯТ

Сўх аэропортига илк синов парвози амалга оширилди

Фарғона вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, Сўх туманининг “Навобод” маҳалла фуқаролар...

'Сўх аэропортига илк синов парвози амалга оширилди'ning rasmi

Фарғона вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, Сўх туманининг “Навобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилган янги аэропорт, дастлабки синов парвозини қабул қилган.

Фарғона халқаро аэропортидан амалга оширилган синов Humo Air авиакомпаниясига қарашли Ан-2П йўловчи ташиш самолётида амалга оширилган. Маҳаллий вақт билан соат 12:30 да Фарғонадан ҳавога кўтарилган лайнер, соат 13:10 да Сўх аэропортига келиб қўнган. Жавоҳир Маърупов командирлигидаги экипаж томонидан амалга оширилган парвоз муваффақиятли якунланган.

 

Бу ерда арпо этилган аэропортнинг майдони етти гектар бўлиб, узунлиги етти юз метрни ташкил этади.  

Маълум қилинишича, қурилиш ишлари учун давлат бюджетидан олти миллиард саккиз юз миллион сўм маблағ ажратилиб, учиш майдончаси, кутиш зали, овқатланиш шахобчаси, савдо нуқтаси, дам олиш жойларини ўзида қамраб оладиган замонавий мажмуа ташкил этилган.

Жорий йилнинг апрел ойида туманга кичик авиация транспорти қатнови йўлга қўйиш мақсадида “Навобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаси ташкил этиш ишлари бошланган эди. 

    Бошқа янгиликлар