Япониянинг Токио префектурасининг Тефу шаҳрида номаълум шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа Кеио темирйўл компаниясига қарашли поездда содир бўлган. Натижада, 17 киши жабрланган.
Манбада айтилишича, жиноятчи поездга тез ёнувчи суюқлик қуйиб, уни ёқиб юборган. Ёнғин натижасида вагондаги бир нечта ўриндиқлар ёниб кетган. Юзага келган тутун туфайли 60 ёш атрофидаги йўловчи ҳушидан кетган.
Полиция ходимлари жиноят содир этган шахсни қаршиликсиз қўлга олган.