2021-йил сентябр ойида “Мароқанд-Навоий” йўналишидаги юк поезди “Нурбулоқ” темир йўл бекатида тўхтаган вақтида, усти очиқ вагонга ортилган темир шарлар номаълум шахслар томонидан яширин равишда талон-торож қилиб кетилган. Бу ҳақда вилояти ИИБ хабар берди.
Тезкор тадбирлар натижасида ўғриликни Нуробод туманида яшовчи П.А., А.Т. ҳамда Т.О. лар содир этганлиги аниқланиб, А.Т. нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, у ерда 1410 дона темир шарлар борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан П.А., А.Т. ҳамда Т.О. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот учун: Ўғирланган мазкур 1410 дона темир шар маҳсулотларининг оғирлиги 1692 кг., қиймати 17.693.401 сўмни этади.