АсосийSport

Ўзбекистонда МОҚ раҳбарлари иштирокида минтақавий форум бўлиб ўтади

'Ўзбекистонда МОҚ раҳбарлари иштирокида минтақавий форум бўлиб ўтади'ning rasmi

Эртага Тошкентда МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузия МОҚ раҳбарлари иштирокида минтақавий форум бошланади. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Унда ушбу минтақа вакилларининг Миллий олимпия қўмиталари раҳбарлари ва мутасаддилари иштирок этишади.

Мазкур форумни ўтказишдан кўзланган мақсад, МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузия давлатлари ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий соҳаларда олиб борилаётган ҳамкорликни спорт йўналишида ҳам янада мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш ва биргаликда тараққий этишнинг янги режаларини муҳокама қилишдан иборат.

Форумда минтақанинг 14 мамлакатидан 34 нафар делегат иштирок этиши кутилмоқда. Улар орасида бир нечта МОҚ президентлари, Бош котиблари, яқин ўтмишдаги нуфузли мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорларини ҳам учратиш мумкин.

Эртага “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида форумнинг ялпи йиғилишлари бошланади. Унда минтақамиз спортини ривожлантириш, янги стратегик

    Бошқа янгиликлар