АсосийSport

Антонио Конте «Тоттенҳэм» билан шартнома имзолади

'Антонио Конте «Тоттенҳэм» билан шартнома имзолади'ning rasmi

«Интер» собиқ бош мураббийи Антонио Конте «Тоттенҳэм» билан шартнома имзолаш учун Англияга етиб келди.

Инсайдер ва журналист Жанлука ди Марциога кўра, италиялик мутахассис Лондон клуби билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаши кутилмоқда. Конте жамоани қабул қилишга шай, фақатгина бир қатор масалалар келишиб олинса бас. 

Аввалроқ, инсайдер Никола Скира Конте лондонликлар раҳбариятидан йиллик 15 миллион евро маошли 3 йиллик шартнома ва январь ойида 3-4та зарур трансферларни амалга ошириш учун маблағ ажратилиши талабини қўйгани  ҳақида хабар берилганди.

«Тоттенҳэм» клуби бугун, 1 ноябрь куни Нуну Эшпириту Сантуни истеъфога чиқарди. Португалиялик мутахассис билан бирга мураббийлар штаби ҳам клубни тарк этган.

Лондон клуби сўнгги турда ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»га 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради. «Шпорлар» АПЛ 10-туридан кейин 15 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди. Клуб сўнгги 4 ўйинида 3та мағлубиятни қабул қилиб олди. АПЛда эса сўнгги 7 ўйиндан 5тасида ютқазди.

Аввалроқ, Нунунинг ўрнини эгаллашга даъвогар мураббийлар қаторида унинг ҳамюртлари Сержиу Консейсау («Порту») ва Паулу Фонсека ҳамда «Интер» собиқ устози Антонио Конте номлари келтирилган эди.

    Бошқа янгиликлар