АсосийJamiyat

Ўзбекистонда COVID'дан касалланиш кўрсаткичи пасайди: 280 нафарга яқин кишида коронавирус аниқланди, пневмония қайд этилмади

'Ўзбекистонда COVID'дан касалланиш кўрсаткичи пасайди:  280 нафарга яқин кишида коронавирус аниқланди, пневмония қайд этилмади'ning rasmi

Ноябрь ойининг илк кунида  COVID'дан касалланишлар сони яна пасайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг маълум қилишича,  1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 186521 (+277) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,  
  • 13 нафари Андижон вилоятида,
  • 8 нафари Бухоро вилоятида,
  • 10 нафари Жиззах вилоятида,
  • 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 1 нафари Навоий вилоятида,
  • 9 нафари Наманган вилоятида,
  • 25 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 12 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 20 нафари Фарғона вилоятида,
  • 10 нафари Хоразм вилоятида,
  • 62 нафари Тошкент вилоятида,
  • 98 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1327 нафарни ташкил қилди.

ССВ Мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан  ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишни ва бу орқали бошқаларнинг саломатлигини асрашни сўрамоқда.

    Бошқа янгиликлар